Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 29 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТУРЛИ ДАСТУР ВА ЛОЙИҲАЛАР АСОСИДА МАҲАЛЛАЛАРДА ХОТИН-ҚИЗЛАР БАНДЛИГИ ТАЪМИНЛАНМОҚДА

×

 2024-09-12 14:37:29    314

PDF юклаш
Чоп этиш


Турли дастур ва лойиҳалар асосида маҳаллаларда хотин-қизлар бандлиги таъминланмоқда

 

Сариканда маҳалла фуқаролар йиғини ҳоким ёрдамчиси Меҳтар Марифжоновнинг маълумотига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21.12.2023 йилдаги 208-сонли “Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига асосан Жаҳон банки ва Оила ва хотин-қизлар қўмитаси билан ҳамкорлигидаги «Қишлоқ аёлларини иқтисодий имкониятларини кенгайтириш» лойиҳаси ишга туширилган.

 

Шунга асосан Сариканда маҳалла фуқаролар йиғинига “Аёллар дафтари”нинг 3, 4, 6-тоифасига киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларни иш билан таъминлаш белгиланган бўлиб, мазкур лойиҳа доирасида маҳаллада янги тикувчилик цехи ташкил этилиб, унга маҳалладаги 7 нафар ишсиз хотин-қизлар жалб этилган.

 

Мазкур тикувчилик цехида туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев ва туман ҳокими ўринбосари Мадинахон Сафаровалар бўлиб, тикувчи қизлар ва аёллар билан суҳбатлашдилар. Тадбиркорликни йўлга қўйиш учун таклиф ва тавсиялар берилди. 

 

Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram