СЎХ ТУМАНИДА ХОТИН-ҚИЗЛАР БАНДЛИГИ ТАЪМИНЛАНМОҚДА
2024-09-11 14:23:53 101
Сўх туманида хотин-қизлар бандлиги таъминланмоқда
Юртимизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ижтимоий фаоллигини ошириш ва уларни бандлигини таъминлашга давлатимиз томонидан катта имкониятлар яратиб берилмоқда.
Сўх туманида хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида имтиёзли кредитлар ҳамда субсидия асосида тикув машиналарини ажратиш, ишсиз аёлларни иш билан таъминлаш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда. Бу имкониятлардан унумли фойдаланиб ҳунари ортидан яхши даромад олиб оиласи фаровонлигини юксалтириб бораётган хотин-қизлар сони ортиб бормоқда.
Тумандаги “Сариканда” маҳалла фуқаролар йиғини ҳоким ёрдамчиси Меҳтар Марифжоновнинг қайд этишича, иш билан банд бўлмаган 9 нафар хотин-қизлар касб-ҳунарга ўқитилиб, субсидия асосида тикув машинаси ажратилган эди. Хозирда улар ишга қабул қилиниб, буюртма асосида чеварчилик қилиб даромад топмоқдалар.
Мазкур ўқув марказида туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев ва туман ҳокими ўринбосари Мадинахон Сафаровалар бўлиб, тикувчи қизлар ва аёллар билан суҳбатлашдилар. Тадбиркорликни йўлга қўйиш учун таклиф ва тавсиялар берилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram