1-СЕКТОР ҲУДУДИ ФУҚАРОЛАРИНИНГ ҚАБУЛИ ЎТКАЗИЛДИ
2024-09-11 14:21:36 109
1-сектор ҳудуди фуқароларининг қабули ўтказилди
Аҳоли муаммо ва камчиликларини ўрганиш ва уларни қийнаётган мушкулотларга ижобий ечим топиш мақсадида Соҳибкор маҳалласидаги сектор биносида қабул ўтказилди. Соҳибкор, Тул ва Қалъача маҳалла фуқаролар йиғинлари фуқаролари қатнашган мазкур қабул туман ҳокими биринчи ўринбосари Илҳомжон Тожибоев бошчилиги ва ҳоким ўринбосари Муслимбек Мавлонбековнинг иштирокида ўтди.
Қабулда асосан фуқаролар кўчмас мулкга бўлган эгалик ҳуқуқини тиклаш, моддий ёрдам, тиббиёт масаласида амалий кўмак кўрсатиш, уй-жой билан таъминлаш масалаларида мурожаат этдилар. Қабулдан сўнг қабулда иштирок этган фуқаролар мурожаатлари манзилли ўрганилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram