СЎХ ТУМАНИДА ҒАЛЛА ЭКИШ МАВСУМИ ОЛДИДАН СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ
2024-09-11 14:19:13 112
Сўх туманида ғалла экиш мавсуми олдидан семинар ўтказилди
Туманимизнинг Тул маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Озод” ширкат хўжалигининг даласида ғалла экиш мавсумига тайёргарлик жараёнлари юзасидан кўргазмали семинар ўтказилди.
Семинарда туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев иштирок этиб, олиб борилаётган ишлар юзасидан соҳа масъуллари ва туман мутасаддиларининг ахборотини тинглади. Ғалла экиш мавсумига пухта ҳозирлик кўриш, дон экиш отрядларининг самарали фаолият юритиши учун зарур шароитларни яратиш, техникаларнинг шайлигини таъминлаш бўйича вазифаларни белгилаб берди.
Маълумот учун: туманда 2025 йил ҳосили учун туманда фаъолият кўрсатаётган 3 та ширкат хўжаликлари ва 11 та куп тармоқли фермер хўжаликларининг экин ер майдонига 350 гектар дон экиш режаси белгиланган.
Туман ҳокимининг фармойишига кўра, ғалла экиш ишларини туманимизда 5-октябргача тўлиқ охирига етказиш ва ҳосилдорликни ҳар бир гектар ғалла ер майдонидан ўртача 100 центнерга етказиш кўрсатиб ўтилган.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram