ҚИЗИЛҚИЁҚ МАҲАЛЛАСИДА ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ТАЪМИНОТИ ЯХШИЛАНМОҚДА
2024-09-05 17:18:13 283
Қизилқиёқ маҳалласида электр энергияси таъминоти яхшиланмоқда
Айтиш лозимки, бугун туманимизнинг аксарият маҳаллаларида аҳолига ҳар жабҳада қулайликлар яратиш мақсадида кенг кўламли қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Қизилқиёқ маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам бундай хайрли ишларнинг кўлами кенг.
Маҳаллада электр энергияси таъминотидаги муаммоларни бартараф этиш мақсадида трансформатор ўрнатиш ва янги сип-кабеллар тортиш ишлари олиб борилмоқда. Махсус қарор асосида бажарилаётган ишлар жамоатчилик назорати остида олиб борилпяти.
Маҳалла ҳудудига 1 дона трансформатор ўрнатилди ва эндиликда 3,2 километр масофага сип-кабеллар тортилади. Бунгача Жаҳон Банкининг “Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш” лойиҳаси доирасида мазкур маҳаллада асфальт қоплмаси ётқизиш ишлари олиб борилди ва бу эзгу мақсадли ишларга 2 миллиард 796 миллион 600 минг сўм маблағ йўналтирилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram