Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 43 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“ТАШАББУСЛИ БЮДЖЕТ”НИНГ 2024 ЙИЛ 2-МАВСУМИ ҒОЛИБЛАРИ!

×

 2024-09-05 17:16:50    286

PDF юклаш
Чоп этиш


“Ташаббусли бюджет”нинг 2024 йил 2-мавсуми ғолиблари!

 

“Open budget”нинг 2024 йил 2-мавсуми ҳам ниҳоясига етди. Мазкур “беллашув”ларда Сўх туманидан 65 та лойиҳа тасдиқланиб, овоз бериш жараёнига йўналтирилди. Мазкур лойиҳалардан 6 таси ғолиб деб топилди.

 

2024 йилнинг 2-мавсумига 7 миллиард 652 миллион сўм маблағ йўналтирилган.     

 

“Ташаббусли бюджет”нинг 2024 йил 2-мавсуми бўйича Сўх туманидан ғолиб деб топилган лойиҳалар:

 

1. ТУЛ маҳалла фуқаролар йиғинидаги “Соҳибкор” ҳамда “Сарбаст” кўчаларини асфальтлаштириш лойиҳаси. Йўлнинг узунлиги 2 000 метр. Тўпланган овоз сони – 3 516 та.

 

Тасдиқланган маблағ: 1 миллиард 206 миллион сўм;

 

2. Сўх туман 10-сон ўрта таълим мактаби моддий-техника базасини мустаҳкамлаш (Синфхоналар учун мебель, компьютер техникаси ва спорт анжомлари) лойиҳаси. Тўпланган овоз сони – 3 441 та.

Тасдиқланган маблағ: 1 миллиард 148 миллион 810 минг сўм;


3. Сарибозорча маҳалла фуқаролар йиғини “Себзор” кўчасида жойлашган 29-сонли мактабга янги спорт зали қуриш лойиҳаси. Тўпланган овоз сони – 3 234 та.

Тасдиқланган маблағ: 1 миллиард 360 миллион сўм;

 

4. Сўх туман марказий шифохона (ШТТЁ) - Республика тез тиббий ёрдам бўлимига қарашли Сўх туман тез тиббий ёрдам биносини капитал таъмирлаш ҳамда 10 киловаттли қуёш панели ўрнатиш лойиҳаси. Тўпланган овоз сони – 3 032 та.

Тасдиқланган маблағ: 1 миллиард 360 миллион сўм

 

5. Сўх тумани Ғазнов маҳалла фуқаролар йиғинидаги “Тошмазор” кўчасини бетонлаш лойиҳаси. Йўлнинг узунлиги 2 000 метр. Тўпланган овоз сони – 2 899 та.

Тасдиқланган маблағ: 1 миллиард 206 миллион сўм;

 

6. Сўх туман 13-сон ўрта таълим мактаби - Қақир маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 13-сонли умумий ӯрта таълим мактаби хоналарини таъмирлаш, иситиш тизимини реконструксия қилиш, мактаб атрофини девор билан ӯраш ҳамда мактаб ошхонасини таъмирлаш лойиҳаси. Тўпланган овоз сони – 2 601 та.

Тасдиқланган маблағ: 1 миллиард 360 миллион сўм.

 

Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram