Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 10 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

СЎХ ТУМАНИДАГИ МАКТАБЛАРДА “БИЛИМЛАР КУНИ” КЕНГ НИШОНЛАНДИ

×

 2024-09-04 17:01:37    176

PDF юклаш
Чоп этиш


Сўх туманидаги мактабларда “Билимлар куни” кенг нишонланди


Бугун Сўх туманида “Бир бўлсак –ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз! ” шиори остида янги ўқув йили муносабати билан барча ўқув даргоҳларда тантанали тадбирлар бўлиб ўтди. Тадбирларда туман ҳокими, ҳоким ўринбосарлари, сектор раҳбарлари ва бириктирилган вакиллар иштирок этдилар.


1-сектор ҳудудидаги 21-сонли умумий ўрта таълим мактабида қатнашган туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев барча мактаб педагогик жамоаси ва ўқувчиларни “Билимлар куни” билан самимий табриклади. Бу йил 1-синфга келган барча ўқувчиларга Президент совғалари тақдим этилди.


Мазкур таълим даргоҳида айни кунда мукаммал таъмирлаш ишлари охирига етказилмоқда. Шунингдек, мактабга қурилаётган қўшимча бино ҳам маҳалла болаларига ҳақиқий байрам совғаси бўлади.

 

1 ҳамда 2-сонли умумий ўрта таълим мактабларида ҳам “Биринчи қўнғироқ” тадбири кўтаринкилик билан ташкил этилди. Тадбирда иштирок этган туман ҳокими ўринбосарлари Илҳомжон Абдумажидов, Содиқжон Мурзоев ҳам барча талаба ёшларни байрам билан табриклаб, фахрий ўқитувчилар билан юқори синф ўқувчиларига “Мустақиллик дарси” ўтиб бердилар.     

 

Жорий ўқув йилида Сўх туманида мактаб остонасига илк бор 1 593 нафар жажжи ўғил-қизлар қадам қўймоқда.


Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

























Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram