ЯНГИАРИҚ МАҲАЛЛАСИДАГИ ШИФОКОРЛИК ХИЗМАТ УЙИ МУКАММАЛ ТАЪМИРЛАНИБ ФОЙДАЛАНИШГА ТАҚДИМ ЭТИЛДИ
2024-08-30 16:43:26 317
Янгиариқ маҳалласидаги шифокорлик хизмат уйи мукаммал таъмирланиб фойдаланишга тақдим этилди
Бугун туманимиз узра истиқлолимизнинг файзу шукуҳи кезмоқда. Байрамга совға ва тўйга тўёна сифатида туманимиз ҳудудларида янги, замонавий иншоотлар ва кўркам бинолар халқимизга тақдим этилмоқда.
Бугун Янгиариқ маҳалласи ҳам тантаналар оғўшида. Мазкур маҳаллада мукаммал таъмирланган шифокорлик хизмат уйи фойдаланишга топширилди. Топшириш маросимида туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев, туман секторлари раҳбарлари, маҳалла нуронйилари ва мазкур муассаса ходимлари иштирок этишди. Эзгу ниятлар билан муассасанинг рамзий лентаси қирқилди ва тадбир иштирокчилари яратиб берилган шароитлар билан танишдилар.
Тадбир жараёнида қурилиш ишларида намуна кўрсатган қурувчилар – “Машъал” МЧЖ вакили Муҳаммадсиддиқ Собиржонов ва МЧЖ қурувчиларига ташаккурномалар ва эсдалик совғалар, шунингдек, тиббий маскан мудирига рамзий калит топширилди. Муассасада 2 нафар врач, 8 нафар патронажлар ҳудуддаги 4 та маҳалла аҳолиси – 4 100 нафар фуқароларга хизмат кўрсатади ҳамда фаолият бошлаган ҳушёрхонада ҳам 4 нафар ходимнинг фаолияти йўлга қўйилди.
Мазкур муассаса “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси асосида мукаммал таъмирланди. Мукаммал таъмирлаш учун сарфланган маблағ миқдори 1 миллиард 223 миллион сўмни ташкил этади.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram