ЧАШМА МАҲАЛЛАСИДА ЯНГИ ВА ЗАМОНАВИЙ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ
2024-08-30 16:40:32 326
Чашма маҳалласида янги ва замонавий мактабгача таълим муассасаси фойдаланишга топширилди
Чашма маҳалласи 4-сектор ҳудудидаги маҳалла бўлиб, давлатимиз раҳбари эътибори доирасида мазкур маҳаллада ҳам аҳолини қийнаётган муаммолар босқичма босқич бартараф этилмоқда. Истиқлолимизнинг 33-йиллик тўйи арафасида маҳаллада янги ва замонавий давлат мактабгача таълим муассасаси фойдаланишга топширилди.
Мазкур муассаса тақдимот маросимида туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев, туман ҳокими ўринбосарлари, туман секторлари раҳбарлари, маҳалла фаоллари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди. Муассасанинг рамзий лентаси эзгу истак ва ниятлар билан қирқилди.
Тақдимот маросимига бағишлаб, тантанали тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда туман ҳокими сўз олиб, барча маҳалла аҳлини ушбу тарихий сана билан табриклади.
“Мумтоз металл” қурилиш фирмаси мутасаддиларига, муассасанинг бино этилишида кўп саъй-ҳаракат қилган туман Кенгаши депутати Камолиддин Азизовга туман ҳокимлиги ташаккурномаси ва эсдалик совғалари, муассаса мудирасига қимматбаҳо совға ва бинонинг рамзий калити топширилди. Шунингдек, Чашма маҳалласида яшовчи, Сўх тумани тиббиёт бирлашмаси қабул бўлими навбатчи жарроҳи Умиджон Нурматовга шарқий ҳарбий округининг ташаккурномаси ва эсдалик совғлари тақдим этилди.
Маълумот учун: мазкур бино икки қаватли бўлиб, 120 нафар тарбияланувчиларга мўлжалланган. Давлатимизнинг инвестицион дастури асосида қурилган мазкур янги мактабгача таълим муассасасига 4 миллиард 750 миллион сўм маблағ йўналтирилган.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram