Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 89 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ВАТАН ЎҒЛОНЛАРИ НОМИ БАРҲАЁТ!

×

 2024-08-30 16:37:34    114

PDF юклаш
Чоп этиш


Ватан ўғлонлари номи барҳаёт!

 

“Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!” шиори остида туманимизда Истиқлолимизнинг 33-йиллик тўйига бағишлаб, турли тадбир ва тантаналар бўлиб ўтмоқда. Ватаннинг мард ва жасур ўғлонлари хотираси ҳам ёдгаолиниб, уларнинг оила аъзолари ҳолидан хабар олинмоқда.

 

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирининг буйруғига биноан Ленбур маҳалласида яшаб, жонини Ватан ҳимояси йўлида фидо этган Хайриддин Холбоевнинг оила аъзолари ҳолидан хабар олинди. Хайриддин Холбоевнинг онаси билан бўлган суҳбатда туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев Ватан ўз мард ва жасур ўғлонлари хотирасини абадий сақлашини алоҳида таъкидлади.

 

Учрашувда туман секторлари раҳбарлари, туман мудофаа бўлими ва тумандаги ҳарбий қисмлар вакиллари иштирок этишди. Марҳум жангчи онасига мудофаа вазирлигининг моддий кўмаги – бир марталик пул маблағлари тақдим этилди.

 

Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати







Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram