СЎХ-ФАРҒОНА-СЎХ ЙЎНАЛИШИДАГИ АВИАҚАТНОВЛАР ҲАФТАСИГА УЧ МАРТА АМАЛГА ОШИРИЛАДИ: ПАРВОЗЛАРНИНГ ТИКЛАНИШИ СЎХ ХАЛҚИГА БАЙРАМ СОВҒАСИ БЎЛДИ
2024-08-30 16:36:08 324
Сўх-Фарғона-Сўх йўналишидаги авиақатновлар ҳафтасига уч марта амалга оширилади: парвозларнинг тикланиши Сўх халқига байрам совғаси бўлди
Хабарингиз бор, бир муддат Сўх-Фарғона-Сўх йўналишидаги авиақатновлар мазкур йўналишдаги “AN 2” самолётининг таъмирланлангани боис, тўхтатилган эди. Кеча, чоршанба кунидан бошлаб, авиақатновлар яна йўлга қўйилди ва Сўх аэродроми масъули Дадахон Абдуфаттоевнинг маълумотга кўра, парвозлар ҳафтасига уч кун – чорашанба, жума ва якшанба кунлари амалга оширилади.
Бугун туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев Сўх аэродромида бўлди ва мутасаддилар билан учрашиб, паврозлар мунтазам амалга оширилишга гувоҳ бўлди. Учувчилар билан ҳам учрашиб, уларни байрам билан табриклаб, уларга шифобахш ўсимлик - Сўх заъфарони совға қилиб, “Humo Air” авиакомпанияси вакиллари ва барча йўловчиларга доимий оқ йўл тилади.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram