Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 65 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

СОЙБОЗОР МАВЗЕСИДА ЯНГИ МЕҲМОНХОНА ҚУРИЛИБ, ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

×

 2024-08-30 16:34:06    114

PDF юклаш
Чоп этиш


Сойбозор мавзесида янги меҳмонхона қурилиб, фойдаланишга топширилди

 

Сойбозор мавзеси ўзининг кўрку чиройи билан ажралиб туради. Ушбу мавзега бугундан яна бир бино ўзгача чирой бахш эта бошлади.

 

Сойбозор мавзесида жойлашган “Соҳил” тантаналар мажмуаси ёнига яна бир янги бино – замонавий меҳмонхона қурилиб, ушбу иншоот бугун фойдаланишга топширилди. Тақдимот маросимида туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев, туман секторлари раҳбарлари, нуроний отахон ва оқсоқоллар, ёшлар иштирок этдилар ва мазкур тадбирда нутқ сўзлаган туман ҳокими Президентимиз эътибори доирасида Сўх кундан кунга чирой очиб бораётганинин алоҳида таъкидлади.

 

Мазкур янги меҳмонхона “Обишир бизнес сервис” МЧЖ раҳбари Назиржон Тоҳиров ташаббуси ва саъй-ҳаракати туфайли бунёд этилди. 1 сотих ер майдонида қад ростлаган мазкур янги бинода 8 та хона мавжуд бўлиб, бир суткада 18 нафар мижозларга хизмат кўрсатади.

 

Тадбир иштирокчилари яхши орзу-истаклар билан бинонинг рамзий лентасини қирқиб, унда яратилган шароитлар билан танишдилар. Тадбиркорнинг маълумотига кўра, меҳмонхонанинг биринчи қавати – подвалида тиббиёт клиникаси ташкил этилади.

 

Тадбир иштирокчиларига ушбу унутилмас сана шарофати билан байрам дастурхони ёзилди. Янги меҳмонхона қурилишига 2 миллиард сўм маблағ йўналтирилган.

 

Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





















Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram