Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 46 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

БОШҚА МАКТАБГА ЎТСА УСТАМА САҚЛАНАДИМИ?

×

 2024-08-29 17:59:36    330

PDF юклаш
Чоп этиш


Бошқа мактабга ўтса устама сақланадими?

Савол: Мен кўп йилдан буён Андижондаги мактабда математикадан дарс бериб келаман ва бу йилга 20 фоиз устамам ҳам бор. Бу йил ЎЗМУ га магистратурага кирганлигим сабабли иш жойимни Тошкентга кўчирдим лекин янги завуч устамани янги жойга ўтмаслигини айтяпти.

 

Жавоб: Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сон қарори билан тасдиқланган Низомга кўра ҳар бир мактабнинг директор жамғармаси маблағлари алоҳида ажратилади ва ишчи гуруҳ қарори асосида устама тайинланади.

Меҳнат кодекси 19-моддасига мувофиқ мулкчилик шаклидан ва идоравий мансублигидан қатъи назар, ташкилотлар иш берувчи ҳисобланиши белгиланган. Айнан шу қоидага асосан сизнинг иш берувчингиз янги бўлмоқда.

Юқорида келтирилган Низомда белгиланган асосларга биноан директор жамғармасидан тўланадиган устама мактабда асосий ходим сифатида ишлаётган ходимларга тўланиши белгиланган.

Демак, бир мактабда тайинлаган устама бошқа мактабда ишга ўтганда инобатга олинмайди яъни устама сақланмайди.

Муддатли меҳнат шартномасини бекор қилишдаги муҳим қоидалар.

МК 158-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига биноан муддатли меҳнат шартномасининг бекор қилинишига унинг муддати тугаши кунида, шунингдек шартномадаги муддат тугаган кундан бир ҳафта мобайнида йўл қўйилади.

Агар муддат тугагандан кейин ҳам якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатлар давом этаверса ва тарафлардан бирортаси МК 158-моддасининг биринчи қисмида белгиланган тартибда бир ҳафта давомида уни тугатилишини талаб қилмаган бўлса, шартнома номуайян муддатга тузилган деб ҳисобланади. Мазкур ҳолатда кейинчалик меҳнат шартномасини шу асосга кўра бекор қилишга йўл қўйилмайди.

 

Иш жойи (лавозими) сақланиши лозим бўлган ходимнинг йўқ бўлган вақтига тузилган меҳнат шартномаси шу ходим ишга қайтган кундан эътиборан бекор қилинади.

 

Ўктамжон Эргашев – Сўх тумани адлия бўлими бош маслаҳатчиси



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram