ТУМАН ҲОКИМИНИНГ НАВБАТДАГИ ҚАБУЛИ БЎЛИБ ЎТДИ
2024-08-29 16:57:55 323
Туман ҳокимининг навбатдаги қабули бўлиб ўтди
Бугун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Сўх тумани Халқ қабулхонасида туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаевнинг навбатдаги қабули ўтказилди. Қабулда туман ҳокими биринчи ўринбосари Илҳомжон Тожибоев, ҳоким ўринбосари Мадинахон Сафарова, туман ички ишлар бўлими бошлиғи Қосимжон Раҳимбердиев, қабулхона мудири Собиржон Норматовлар ҳамда корхона-ташкилот ва муассасалар раҳбарлари иштирок этишди.
Қабулда фуқароларнинг асосан, соғлиқни сақлаш, ишга жойлашиш, уй-жой, моддий ёрдамга оид мурожаатлари ҳоким иштирокида кўриб чиқилди.
Қабул жараёнида фуқароларнинг мурожаатларини ижобий ҳал қилиш мақсадида туман ҳокими томонидан ташкилот ва корхоналарнинг мутасадди раҳбарларига топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram