Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 125 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ДЕМУРСАД МАҲАЛЛАСИДА МУКАММАЛ ТАЪМИРЛАНГАН ОШП ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

×

 2024-08-29 16:56:35    93

PDF юклаш
Чоп этиш


Демурсад маҳалласида мукаммал таъмирланган ОШП фойдаланишга топширилди

 

4-сектор ҳудудида жойлашган Демурсад маҳалла фуқаролар йиғинида бугун реконструкция қилиниб, замонавий ҳолатга келтирилган маҳалланинг оилавий шифокорлик пункти фойдаланишга топширилди. Тақдимот маросимида туман ҳокими, ҳоким ўринбосарлари, туман секторлари раҳбарлари, маҳалла аҳли, нуронийлар ва ёшлар иштирок этдилар.

 

Тадбирда сўз олган туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев бу тарихий сана билан барча маҳалла аҳли ва тиббиёт соҳаси вакилларини самимий қутлади ва масъулиятли вазифаларни бажарилишида барча оилавий шифокорлик пункти ходимларига зафарлар тилади. Нуронийлар ва ёшлар ҳамда оилавий шифокорлик пункти ходимлари ҳам сўз олиб, берилаётган эътибор ва ғамхурликлар учун давлатимиз раҳбари ва Республика ҳукуматига самимий миннатдорчилик изҳор этдилар.

 

Тадбир давомида бир гуруҳ соҳа вакиллари ва фидоийларга туман ҳокимлигининг ташаккурномалари ва эсдалик совғалари тақдим этилди.

 

Эзгу тилак ва яхши ниятлар билан дуога қўл очган нуронийлар иштирокида янги тиббий муассасанинг рамзий лентаси қирқилди. Тиббиёт муассасасида яратиб берилган шарт-шароитлар билан танишган нуронийларга мазкур муассаса вакиллари ҳар доим халқ саломатлиги йўлида камарбаста эканликлари таъкидланди.

 

Демурсад оилавий шифокорлик пунктида 27 нафар тиббий ходим фаолият олиб боради, булардан 3 нафари врач ва 7 нафар патронаж ходими ҳисобланади. Учта маҳалла - Пидиргон, Сафедкон ва Демурсад маҳалласидаги 7 313 нафар фуқароларга ОШПдаги учта бригада томонидан тиббий хизмат кўрсатилади.

 

Маълумот учун: мазкур оилавий шифокорлик пункти Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 декабрдаги “2024 — 2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 404-сонли қарори асосида мукаммал таъмирланди. Мукаммал таъмирлаш ишларига 1 миллиард 064 миллион 700 минг сўм маблағ йўналтирилган.


Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати























Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram