Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 53 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ГУЛИСТОН МАҲАЛЛАСИДА ЯНГИ КЎПРИК ҚУРИБ, ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

×

 2024-08-28 17:13:06    179

PDF юклаш
Чоп этиш


Гулистон маҳалласида янги кўприк қуриб, фойдаланишга топширилди

 

Одамларни оғирини енгил қилиш, уларнинг узоғини яқин қилиш, кўприк қуриш, сув келтириш каби амаллар азалдан савобли юмушларнинг асосийси эканлиги барчамизга маълум. Қувонарлиси, бундай эзгу ва савоб амаллар бугунги куннинг асосини ташкил этади.

 

Гулистон маҳалла фуқаролар йиғинида қуриб битказилган янги кўприк бугун маҳалла аҳли, нуронийлар ва ёшлар иштирокида тантанали тарзда фойдаланишга топширилди. Тақдимот маросимида туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев, туман ҳокими ўринбосарлари, туман секторлари раҳбарлари, корхона-ташкилот ва муассасалар вакиллари иштирок этишди.

 

Тақдимот маросимида сўз олган туман ҳокими давлатимиз раҳбари ва Республика ҳукумати эътибори доирасида бугунги ҳаётимизнинг гўзаллашиб бораётгани, фуқароларимизга ҳар жабҳада қулай шарт-шароитлар яратиб бераётганини таъкидлаб, бўлаётган ишлар ва эзгу амалларга ҳар доим хайрихоҳ бўлиш лозимлигини таъкидлади. Ўтаётган йил давомида биргина Гулистон маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам электр энергияси таъминоти, ички йўллар ва кўчаларнинг таъмирланиши, ичимлик суви муаммосини бартараф этишга доир амалий ишлар қилинди.

 

Тадбир давомида кўприк қурилишида ҳисса қўшган ташаббускорлар ва қурилиш ишлари фаолларига ташаккурномалар ва эсдалик совғалари тақдим этилди. Нуроний отахонларнинг дуолари билан кўприкнинг рамзий лентаси қирқилди.

 

Яхши орзу-истак ва ниятлар билан кўприк узра одимлаган одам борки, берилаётган эътиборга шукроналар билдириб, бундай эзгу амаллар ташаббускорларига миннатдорчилик изҳор этиб, дуолар қилишди.

 

Маълумот учун: мазкур иншоот Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 ноябрдаги “Жаҳон банкининг Халқаро тараққиёт уюшмаси ва Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки иштирокида «Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 4898-сонли қарорига мувофиқ қуриб битказилди. Гулистон маҳалласини Сафедкон маҳалласига боғловчи кўприк қурилишига салкам 700 миллион сўм маблағ йўналтирилди.

 

Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



















Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram