САЙЁРАЛАР ПАРАДИ: НАВБАТДАГИ ТОМОША 28 АВГУСТ КУНИ БЎЛИБ ЎТАДИ
2024-08-28 16:24:17 183
Сайёралар паради: навбатдаги томоша 28 август куни бўлиб ўтади
Ноёб астрономик ҳодиса давомида айрим сайёраларни оддий кўз билан кўриш мумкин, фақат вақтни тўғри танлаш керак.
2024 йилда астрофизиклар бир нечта ноёб астрономик ҳодисалар ҳақида эълон қилди: кометалар учиши, қуёш тутилиши, метеор ёмғирлари ва ниҳоят, сайёраларнинг катта паради. Навбатдаги парад 28 август куни юз бериши кутилмоқда. Уни қандай кузатиш кўпчиликка қизиқ.
Сайёралар паради нима?
Сайёраларнинг саф тортиши — астрономик атама бўлиб, бунда икки ва ундан ортиқ сайёра Қуёшнинг бир томонида тўғри чизиқда ёки бир-бирига яқин 20-30 градусли бурчакда жойлашади. Сайёралар паради эса ушбу ҳодисага бериладиган норасмий таъриф. Хусусан, NASA ўз нашрларида “сайёралар паради” атамасини қўллайди, шунинг учун бу ном оммавий ахборот воситаларида ҳам кенг тарқалган.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram