ҲОКИМНИНГ НАВБАТДАГИ ҚАБУЛИ БЎЛИБ ЎТДИ
2024-08-28 16:22:14 130
Ҳокимнинг навбатдаги қабули бўлиб ўтди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Сўх туман Халқ қабулхонасида туман ҳокимининг навбатдаги қабули ўтказилди. Унда жисмоний ва юридик шахслар ўз масалалари юзасидан бевосита туман ҳокими С. Сайидмусаевга мурожаат қилишди.
Қабулда туман ҳокимнинг биринчи ўринбосари Илҳомжон Тожибоев, ҳоким ўринбосарлари Содиқжон Мурзоев, Мадинахон Сафарова, Адҳамжон Сафаров, туман ички ишлар бўлими бошлиғи Қосимжон Рахимбердиев, қабулхона мудири Собиржон Норматов, тумандаги мутасадди корхона ва ташкилотлардан масъул вакиллар иштирок этишди.
Қабул давомида фуқаролар томонидан уй-жой олишга кўмаклашиш, кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, бола нафақаси тайинлаш, жарроҳлик амалиётига моддий ёрдам кўрсатиш, ишга жойлаштиришда амалий ёрдам билан боғлиқ турли мазмундаги мурожаатлар ташкил этди.
Туман ҳокимига билдирилган ҳар битта мурожаатнинг ижроси юзасидан тегишлилиги бўйича мутасаддиларга аниқ муддатлари белгиланган кўрсатмалар берилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram