Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 51 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

КРЕДИТНИ ВАҚТИДА ТЎЛАШНИ УНУТМАНГ!!!

×

 2024-08-27 16:25:59    175

PDF юклаш
Чоп этиш


Кредитни вақтида тўлашни унутманг!!!


Кредит бу жисмоний ва юридик шахслар учун имконият, бироқ ўз вақтида кредитларни қоплаш эса банк мижозидан мажбуриятни талаб этади.


Баъзида гувоҳи бўламиз, мажбуриятни бажаришни кейинга қолдирадиган фуқароларнинг эса мол-мулки еки транспорт воситалари хатловга олинганини, бу ҳолат эса кўпдан ҳаммага ҳам еқмайди. Оқибати эса ўзингизга маьлум.


Ҳозир баён қилмоқчи бўлганимиз ҳам фуқаро банкдан олган кредитини ўз вақтида тўламай келгани оқибатида унга тегишли бўлган мулки хатланган.


Хусусан, Бюронинг Cўх туман бўлими иш юритувида қарздор фуқаро У.У.дан ундирувчи АТБ" Капиталбанк" фойдасига 59.105.940 сўм кредит қарздорлигини ундириш, ундирувни гаровга қўйилган автотранспорт воситасига қаратиш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд.


Қарздор фуқарога огоҳлантиришлар берилишига қармай қарздор банк олдидаги 59.105.940 сўм миқдоридаги кредит суммаларини тўлашни унутган.


Бироқ, кредит расмийлаштириш жараёнида гаров мулки сифатида фуқаро ўзига тегишли бўлган транспорт воситасини белгилаган. Қонун талаби асосида фуқаро талабни бажармагач, Бюронинг Сўх туман бўлими томонидан мажбурий ижро ҳаракатларига киришилиб, қарздорга тегишли "Damas"автотранспорт воситаси хатланиб, аукцион савдоларига чиқариш чоралари кўрилмоқда.


Исломжон Фатожонов - Мажбурий ижро бюроси Сўх туман бўлими давлат ижрочиси, 2-даражали юрист



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram