ИСТИҚЛОЛНИНГ 33-ЙИЛЛИК ТЎЙИ СЎХ ТУМАНИДА КАТТА ТАНТАНА СИФАТИДА ҚАЙД ЭТИЛДИ
2024-08-27 16:21:28 138
Истиқлолнинг 33-йиллик тўйи Сўх туманида катта тантана сифатида қайд этилди
Сўх туманида Мустақиллигимизнинг 33-йиллик тўйи катта тантана, кўтаринкилик билан нишонланди. Байрамона безатилган туман марказий ўйингоҳи ҳудудига ташриф буюрган қирғизистонлик меҳмонларни кутиб олган туман ҳокими ва мутасаддилар спорт мажмуаси ҳовлисида ташкил этилган байрам кўргазмалар томон йўл олдилар. Туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими ходимлари томонидан ташкил этилган кўргазмалар томошасидан сўнг меҳмонлар сўхлик нуронийлар билан самимий суҳбатлашди. Жонли ижродаги мусиқадан баҳраманд бўлиб, тумандаги маҳаллалар расилари билан ҳам самимий суҳбат қилинди.
"Чорлов" мусиқаси ва ровийларнинг сўзлари билан, саҳна узра таралган майин куй остида туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев барча байрам иштирокчиларини ушбу қутлуғ сана билан табриклаб, Сўх туманида Президентимизнинг алоҳида эътибори асосида олиб борилаётган ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишларини яна бир карра ёдга олди.
Қирғизистондан келган меҳмонларни қутлаб, ўзаро меҳр-оқибат, яқин қўшничилик ришталари икки қардош давлат раҳбарларининг одилона ва оқилона сиёсатлари туфайли янги босқичга кўтарилаётганини таъкидлади.
Ўз навбатида Қирғизистон Республикасидан ташриф буюрган вакиллар – Баткен тумани ҳокими Учқунбек Жоробаев ва Қадамжой тумани ҳокимлиги вакили Ўролбек Ғаниевлар Сўх аҳлини Истиқлол билан табрилкаб, туман ҳокимига эҳтиром рамзи сифатида қимматбаҳо совға тақдим этдилар.
Истиқлолимизнинг 33-йиллик тўйи бизнинг туманимизда ҳам “Бир бўлсак ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!” шиори остида катта тантана ва шодиёналар билан қайд этилди. Санъаткорларнинг кўй-қўшиқларида Ватан тараннум этилди.
Вилоятдан келган санъаткорлар – Ўзбекистон халқ ҳофизи Илҳом Иброҳимов, қизиқчи Иқболжон Шарипов, қирғизистонлик санъаткор Мирланбек Давлатовлар ҳам тадбир иштирокчилари кўнгилларига ўз қўшиқлари билан йўл олдлар.
Ватанимизнинг 33-йиллик шодиёнаси иштирокчиларнинг рақслари ва хурсандчиликлари билан янада файзли бўлди. Туманимиз узра Истиқлол шодиёналари ҳали давом этади.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram