Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 117 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

БАЙРАМГА БАҒИШЛАБ ҲАМКОРЛИКДАГИ ТАНТАНАЛИ АКЦИЯ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2024-08-26 16:26:03    133

PDF юклаш
Чоп этиш


Байрамга бағишлаб ҳамкорликдаги тантанали акция ўтказилди

 

Бугун туман марказий ўйингоҳида “Бир бўлсак ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!” шиори остида Истиқлолимизнинг 33-йиллигига бағишлаб байрам тадбирлари бўлиб ўтади. Айни дамда марказий ўйингоҳда байрамолди тайёргарлик ишлари олиб бориляпти.

 

Байрамга бағишлаб Ёшлар ишлари Агентлиги Сўх тумани бўлими, Ўзбекистон Республикаси мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти тасарруфидаги ўқув спорт техника клуби ва миллий гвардия туман бўлими ҳамкорлигида акция ўтказилди. Ўзбекистон байроғи билан безатилган техникалар туман узра сайрга чиқди.

 

Туман маркази ва маҳаллларда бўлган акция иштирокчилари Ватанимиз рамзи орқали унинг иқтидорини яна бир карра намойиш этишди. Акция давомида махсус дастгоҳлар орқали барча аҳолини байрамга табриклаган ёшлар вакиллари уларни бугун бўладиган байрам дастурига ҳам таклиф этдилар.

 

Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати













Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram