Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 121 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“МАҲАЛЛА ОБОД — ЮРТ ОБОД!” ШИОРИ ОСТИДА ОБОДОНЛАШТИРИШ ВА КЎКАЛАМЗОРЛАШТИРИШ ҲАШАРИ БЎЙИЧА ЯКУНИЙ МАЪЛУМОТ

×

 2024-08-26 16:21:54    133

PDF юклаш
Чоп этиш


“Маҳалла обод — юрт обод!” шиори остида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ҳашари бўйича якуний маълумот

 

Ҳашар ота-боболаримиздан бизларгача етиб келган умрбоқий ва азалий қадрият сифатида эътироф этиладиган, бизнинг халқимизга хос бўлган миллий анъана, ҳақиқий халқона удум ҳисобланади. Ҳашар одамларни бир-бирига бирлаштирадиган, инсонлар орасида маҳр-оқибатдек эзгу хислат ва фазилатни мустаҳкамлайдиган кучга эга қадриятдир.

 

Икки кун давомида Республикамиз бўйлаб ўтказилган умумхалқ хайрия ҳашарида барча ватандошларимиз қатори Сўхликлар ҳам фаол иштирок этиб, Ватан ободлигига ўз ҳиссаларини қўшдилар. Туманнинг барча 27 та маҳалла фуқаролар йиғинида “Маҳалла обод — юрт обод!” шиори остида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ҳашари ташкил эилди.

 

Қўйида Сўх туманида ташкил этилиб ўтказилган ҳашарга оид рақамлар билан танишинг:  

Иштирок этган аҳоли сони – 23 834 нафар;

Аёллар сони – 6 654 нафар;

Ёшлар сони – 14 633 нафар;

Ободонлаштирилган майдон – 115 гектар;

Чиқариб ташланган чиқинди – 70,9 тонна;

Тозаланган ариқ ва лотоклар – 73 километр;

Жалб этилган техника – 96 та;

Шакл берилган ва оқланган дарахтлар – 12 958 тўп;

Тартибга келтирилган қабристонлар - 30 та;

Тартибга келтирилган зиёратгоҳлар – 17 та;

Тозаланган ва ободонлаштирилган кўчалар – 212 та;

Таъмирланган ва тартибга келтирилган болалар майдончалари – 31 та;

Томорқа ерлари чопилиб, тартибга келтириб берилган хонадонлар сони – 912 та;

Уй-жойи таъмирланган оилалар сони – 128 та4

Таъмирланган уй-жойларнинг ҳажми (м2) – 5 529 метр/квадрат;

Уларга сарфланган маблағ миқдори (млн.сўм) - 579 миллион сўм;

"Саховат ва кўмак" жамғармаси ҳисобидан таъмирлаш ишларига сарфланган маблағ миқдори  (млн.сўм) – 31 миллион сўм;

Моддий ёрдам кўрсатилган эҳтиёжманд оилалар сони – 150 та;

Моддий ёрдам кўрсатилган ногиронлар ва ёлғиз қариялар сони – 110 та;

Уларга сарфланган маблағ миқдори (млн.сўм) – 68,4 миллион сўм;

"Саховат ва кўмак" жамғармаси ҳисобидан моддий ёрдам кўрсатиш учун сарфланган маблағ миқдори  (млн.сўм) – 33 миллион сўм.

 

Мазкур маълумотлар бизга Сўх тумани маҳалла бўлими томонидан тақдим этилди.  

 

Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати










Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram