25 АВГУСТ КУНИ РЕСПУБЛИКАМИЗДАГИ ЭНГ КЕКСА НАШРЛАРДАН ҲИСОБЛАНАДИГАН - "ОВОЗИ ТОҶИК" ГАЗЕТАСИ БИР АСРЛИК БАЙРАМИНИ НИШОНЛАДИ
2024-08-26 16:19:53 104
25 август куни республикамиздаги энг кекса нашрлардан ҳисобланадиган - "Овози Тоҷик" газетаси бир асрлик байрамини нишонлади
Дарҳақиқат, бугунги кунда босма нашрлар синовли дамларни бошидан кечираётган бир пайтда, ушбу газета кўпмиллатли юртимизда баралла овози ва нуфузига эга. Шу билан бирга, мазкур нашр нафақат, ахборот манбаи, балки миллатларимизнинг бир-бирини яхши тушуниши, асрий дўстлигини мустаҳкамлаш ва янада ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшмоқда.
"Овози Тоҷик" газетасини, бутун жамоасини (бош муҳаррири Шерпулод ВАКИЛОВ) ва барча юртдошларимизни ушбу ажойиб сана билан самимий муборакбод этамиз!
Бугундан "Овози Тоҷик" газетаси иккинчи асрга қадам қўйди. Нашрга кўплаб юзйилликларни кўриш насиб этсин!
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram