Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 189 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

МАКТАБГАЧА ВА МАКТАБ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИНИНГ АНЪАНАВИЙ АВГУСТ АНЖУМАНИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2024-08-26 16:13:06    39

PDF юклаш
Чоп этиш


Мактабгача ва мактаб таълими ходимларининг анъанавий август анжумани бўлиб ўтди


Сариканда маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган “Соҳил” тантаналар мажмуасида соҳа вакилларининг анъанавий август анжумани бўлиб ўтди.


Тадбирда йил давомида қўлга киритилган муваффақиятлар сарҳисоб қилиниб, янги ўқув йилига аниқ режалар тузилди.


Тадбирда туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев ва туман секторлари раҳбарлари иштирок этдилар. Таълим-тарбияга камарбаста бўлган соҳа фидоийларини табриклаб, туман ҳокими соҳадаги ислоҳотларни амалга татбиқ этилишида астойдил ҳаракат қилиш лозимлигини таъкидлади.  

 

Анжуманда соҳа раҳбарияти томонидан 2023-2024 йилларда МТТларга болалар қамрови даражаси, таълим муассасаларида амалга оширилган ислоҳотлар самараси ҳақида тўлиқ маълумот етказилди.

 

Тадбир иштирокчиларига санъат усталарининг чиқишлари кўтаринкилик бағишлади. Анжуман охирида фаол соҳа вакилларига эсдалик совғалар ва фахрияномалар тақдим этилди.


Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати






















Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram