БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ ЎТКАЗИЛДИ
2024-08-26 16:10:13 58
Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ўтказилди
Сўх тумани 1-сектор ҳудудаги иш билан банд бўлмаган фуқаролар ҳамда олий таълим муассасалари битирувчиларини бандлигини таъминлаш мақсадида камбағалликни қисқартириш ва бандликга кўмаклашиш булими томонидан “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси” ўтказилди.
Ўтказилган мазкур тадбирда иш берувчи корхоналар - 11дан зиёд бюджет ҳамда 2-та тадбиркорлик субъектлари ўзларининг 72-дан ортиқ иш ўринлари билан қатнашдилар.
Ярмаркада тумандаги ишсиз ва банд бўлмаган фуқаролар ҳамда олий таълим муассасалари бититрувчилари қатнашдилар.
Ўтказилган бўш иш ўринлари ярмаркасида 14 нафар фуқаролар бандлиги таъминланди.15 нафар ишсиз аёлларга тикувчилик йўналишида касб-ҳунарга ўқитишга йўлланмалар берилди.
9 - нафарига хоким ёрдамчиси тавсияси асосида субсилиялар берилди.
Меҳнат ярмаркасида қатнашган 5-нафар фуқароларга ҳоким ёрдамчилари томонидан тадбиркорликни бошлашлари учун тавсия берилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram