ҲАШАР БАРЧАНИНГ ИШИ!
2024-08-24 18:06:03 150
Ҳашар барчанинг иши!
Айни дамда бутун юртимизда ўтказилаётган умумхалқ хайрия ҳашари доирасида Сўх тумани “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази ходимлари томонидан марказнинг маъмурий биноси олдида тозалаш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилиди.
Ҳашарда маъмурий бинонинг олд қисмидаги 380 квадрат-метр ҳудуди супуриб тозаланди. 28 тўп дарахтлар оқланди ва бўтланди. 56 метр экин экиладиган майдондаги ариқлар тозаланди. Тозалаш ишларида тўпланган чиқиндилар олиб чиқиб ташланди.
Ижтимоий ходим ассистентлари томонидан ҳам ўзларига бириктириб берилган ёлғиз, ёлғиз яшовчи ва ногиронлиги бўлган шахслар уйида ҳам ҳашар ишлари ташкил этилиб, хонадонларда тозалаш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram