МИБ ХОДИМЛАРИ ҲАШАРГА ЧИҚИШДИ
2024-08-24 16:33:54 56
МИБ ходимлари ҳашарга чиқишди
24-25-август кунлари республикамизнинг барча ҳудудларида Мустақиллик байрами арафасида анъанавий умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилмоқда.
Вилоятимизнинг энг сўлим ва бетакрор гўшаси – Сўх туманида ҳам бу тадбир уюшқоқлик билан ўтказилди.
Мазкур умумхалқ хайрия ҳашарида мажбурий ижро бюросининг Сўх тумани бўлими ходимлари ҳам фаол иштирок этиб, бўлим биноси ҳовлисида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини амалга оширишди. Ҳовли саҳни турли чиқиндилардан тозаланди, янги полиз кўчатлари экилди ва мазкур идоранинг ҳудудида бўлган барча дарахтлар оқланиб, шакл берилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram