МАДАНИЯТ ХОДИМЛАРИ ҲАМ ҲАШАРДА ИШТИРОК ЭТДИЛАР
2024-08-24 15:58:26 53
Маданият ходимлари ҳам ҳашарда иштирок этдилар
“Ҳашар – элга ярашар” деган гап бор халқимизда. Ободончилик, яшаётган макон ва манзилларни тоза-озоду тутиш каби эзгу мақсадларни ўзида мужассам этган ҳашар ота-боболаримиздан арзирли мерос сифатида, аждодлардан авлодларга улашишлиб келинмоқда.
Бугун ўтказилган умумхалқ ҳашарида туман маданият бўлими ходимлари ҳам фаол иштирок этиб, бўлим биноси ҳовлисида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини амалга оширишди. Ҳовли саҳни турли чиқиндилардан тозаланди ва мазкур идоранинг ҳудудида бўлган барча дарахтлар оқланиб, шакл берилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram