БАНК ХОДИМЛАРИ ҲАМ ҲАШАРДА!
2024-08-24 15:50:14 59
Банк ходимлари ҳам ҳашарда!
Юртимизнинг ҳар бир куни янги ислоҳот ва ўлкан ўзгаришлар жараёни сифатида кўзга куринаётган бир пайтда, истиқлол байрамини муносиб кутиб олиш мақсадида эълон қилинган умумхалқ ҳашари шаҳару қишлоқларимизни, яшаш манзилларимизни обод масканга айлантиришда муҳим омил бўлиши табиий ҳол. Тоғлар бағридаги олис Сўх туманида ҳам умумхалқ хайрия ҳашари кутаринки рўҳда бўлиб ўтмоқда.
Эрта тонгда барча ёшу кекса ҳашарга чиқиб, фидокорлик намунасини кўрсатдилар.
Туман Халқ Банкида ҳам белгиланган чора-тадбирлар асосида барча ходимлар иштирокида бугунги ҳашар юқори савияда ташкил этилди ва унга барча ходимлар жалб этилди. Режа асосида маъмурий бинонинг ҳовлиси бегона ўтлардан, чиқиндилардан тозаланди, янги кўчатлар ўтқазилди, мевали ва манзарали дарахтлар экилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram