ҲАШАР ЭЛГА ЯРАШАР!
2024-08-24 15:03:04 59
Ҳашар элга ярашар!
Сўхни тоза ва обод ҳудудга айлантирамиз. Бугун ҳар бир маҳаллада "Maҳалла обод — юрт обод" шиор остида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилди.
Эрта тонгдан Сўхнинг барча ҳудудларида ҳашар ташкил этилиб, ҳар ким ўз маҳалласининг обод бўлишига ўз ҳиссасини қўшди.
Ровон, Истиқлол, Янгиариқ маҳалла фуқаролар йиғинида бўлган туман ҳокими фуқаролар билан учрашиб, ташкил этилган суҳбатларда озодалик ва тозаликга ҳар доим риоя этиш шартлиги тушунтирилди. “Суғдиёна” спорт мамуаси, Янгиариқ маҳалласидаги 30-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида ҳашар уюшқоқлик билан ўтказилди.
Бир мушт бўлиб, ҳамжиҳатликда қилинган ҳатти-ҳаракат туманимизни энг тоза ҳудудга айлантиришда асосий омил бўлиб қолади.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram