Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 205 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

МАКТАБЛАР ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИГА ТАЙЁРМИ?

×

 2024-08-23 16:37:49    81

PDF юклаш
Чоп этиш


Мактаблар янги ўқув йилига тайёрми?


Янги ўқув йили бошланишига ҳам оз фурсат қолди. Айтиш лозимки, бугун туманимизда ҳам таълим даргоҳларини янги ўқув йилига тайёрлашга доир амалий ишлар қилинмоқда. Бу ишларда маҳаллий депутатлар ҳам фаоллик кўрсатишмоқда. 


Янгиариқ маҳалласидаги ахборот технологияларга ихтисослаштирилган 2-сонли умумий ўрта таълим мактабида 2024-2025 ўқув йилига қандай тайёргарлик кўрилмоқда? Мазкур саволга жавоб топиш мақсадида туман Кенгаши депутати Амирали Сафаров таълим даргоҳида бўлди. 

  

Тайёргарлик жараёни билан танишув чоғида мактаб педагогик жамоаси билан суҳбат уюштирилди. - Айни кунларда синфхоналар янги ўқув йилига тайёр ҳолга келтирилиб, зарур кўргазмали қуроллар билан жиҳозланмоқда. Айниқса, адабиёт фани ўқитувчиси Эркиной Султонованинг синфхонасида олиб борилган тайёргарлик ишлари таҳсинга сазовор, - дейди депутат.


Ҳа, депутатларнинг ҳар жабҳада халқ билан бирга бўлишлари уларнинг ҳақиқий халқ намояндаси эканликларидан далолатдир.


Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram