Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 19 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

КАСБИГА МЕҲР БЕРИБ ИШЛАГАН ОДАМНИНГ ХАРИДОРИ ҲАМ КЎП БЎЛАДИ!

×

 2024-08-23 16:26:05    92

PDF юклаш
Чоп этиш


Касбига меҳр бериб ишлаган одамнинг харидори ҳам кўп бўлади!

 

Тадбиркорнинг асосий мақсади сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш ва бунинг натижасида муносиб даромад олишга қаратилган. Маҳсулот сифатига эътибор берилса, унинг харидорлари табиийки, кўп бўлади ва бундай маҳсулотга рекламанинг ҳам кераги йўқ – одамларнинг эътирофи бизни ўша сифатли маҳсулот манзили томон чорлайверади.

 

Офтобру маҳалла фуқаролар йиғинидаги қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган оилавий корхонанинг маҳсулотлари сифатига “гап йўқ” дея баҳо беришингиз табиий ҳол. Корхонада ишлаб чиқарилган пиёдалар йўлаги плиткалари, евродеворлар, брусчатка ва турли оро беришга мўлжалланган маҳсулотлар ўзининг сифати билан ҳам ажралиб туради.

 

Тадбиркор меҳнатига юқори баҳо берган туман ҳокими унинг меҳнат шароитини ҳам кўздан кечирди. Нажмиддин Нажмиддинов мана неча йилдирки, ушбу юмуш орқали рўзғор тебратади ва устанинг хосакорлигини ўзи меҳр бериб қурган хонадони кўринишидан ҳам сезиш мумкин.

 

Туман ҳокими тадбиркорга ер майдони ажратиш ва фаолиятини кенгайтиришга доир маҳалла ҳоким ёрдамчисига кўрсатма берди ва унинг маҳоратини туман узра намуна қилиш мумкинлигини ҳам таъкидлади. Мана шундай хосакор тадбиркорлар туфайли бугун одамларнинг турмуш тарзи ва оилавий муҳити ўзгармоқда. Бу эса, “тадбиркор - элга мададгор” деган нақлнинг ҳаққонийлигини англатади.

 

Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram