Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 16 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ОФТОБРУ МАҲАЛЛАСИДА МАҲАЛЛИЙ УСТА-ҲУНАРМАНДЧИЛИК АНЪАНАЛАРИ ДАВОМ ЭТТИРИЛМОҚДА

×

 2024-08-23 16:03:14    89

PDF юклаш
Чоп этиш


Офтобру маҳалласида маҳаллий уста-ҳунармандчилик анъаналари давом эттирилмоқда

 

Қўлида ҳунари бор, қўли гул усталарни халқимиз ҳунарманд деб аташади. Сўхда ҳунармандчиликнинг ўзига хос мактаби бор ва бугунги усталар тадбиркорлик орқали ушбу мактабнинг анъаналарини давом эттиришмоқда.

 

Офтобру маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам тадбиркорлик туфайли даромад топаётган, ота-боболардан қолган уста-ҳунармандчилик мактабини давом эттираётган фуқаролар бор. “Мелиев Шерали” хусусий корхонасида ҳам турли қурилиш ва рўзғор буюмлари ишлаб чиқарилади.

 

- Асосан ёғоч-уймакорлик билан шуғулланамиз. Турли рўзғор буюмлари – эшик ва ромлар, сурилар тайёрлар эдик. Бугнги кунда асосий фаъолиятимиз акфа эшик-ромлари ишлаб чиқаришга йўналтирилган, - дейди уста шогирд Шерали Мелиев.

 

Туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев тадбиркорнинг келажакдаги ниятлари ва режалари билан қизиқди ва тадбиркорнинг нияти фаолиятини кенгайтириш ҳамда маҳаллий устачилик анъаналарини тиклаш эканлиги маълум бўлди. Айтганча, мазкур хонадонда томорқачиликка ҳам эътибор катта эканлигини кўрдик ва Сайҳунобод тажрибаси асосида тадбиркор ҳовлисининг ҳар бир қарич еридан самарали фойдаланишга ҳаракат қилган.

 

Туман ҳокимлиги томонидан тадбиркорнинг режасини амалга оширишга амалий кўмак кўрсатилиши алоҳида таъкидланди.

 

Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати













Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram