СЎХ ТУМАНИДА ТИББИЁТ ТУРИЗМИНИ РИВОЖЛАНИШИГА ЕТАРЛИ ЗАМИНА ВА ИМКОНИЯТЛАР БОР
2024-08-23 16:01:15 103
Сўх туманида тиббиёт туризмини ривожланишига етарли замина ва имкониятлар бор
Туманимизда туризм, айниқса, тиббиёт туризмини ривожлантиришга қаратилган амалий ишлар қилинмоқда. Барпо этилаётган ва айни кунда фаолият олиб бораётган давлат тиббиёт муассасалари ва хусусий клиникаларда қўшни Қирғизистон республикаси фуқароларининг табобат олиши соҳани ривож топишига хисса қўшаётир.
Офтобру маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган “Сабрина невромед” хусусий клиникасига ташкил этилган навбатдаги пресс-тур айни шу мавзуга бағишланди. Тадбир жараёнида иштирок этган туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев хусусий клиника раҳбари Солижон Мусоев билан суҳбатлашиб, унинг келажакдаги режаси билан қизиқди.
Клиникада янги бўлимларнинг очилиши режалаштирилган ва мутасаддиларнинг нияти келажакда фаолиятни кенгайтиришдан иборат. Фуқаролардан тушаётган талаб ва истакларни инобатга олиб, клиникада гинекология, юқумли кассаликлар бўлими, тиббий диагностика, эндохирургия бўлими очилиши режалаштирилган.
Қирғизистонлик фуқаролар ҳам суҳбат чоғида яратиб берилган шароитлар учун самимий миннатдорчилик изҳор этдилар. Тадбир иштирокчиларига хусусий клиника фаолиятига доир керакли маълумотлар берилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram