Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 103 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ДУОДА ГАП КЎП, ҲАР ДОИМ ДУО ОЛИШГА ҲАРАКАТ ҚИЛИНГ!

×

 2024-08-23 15:58:15    104

PDF юклаш
Чоп этиш


Дуода гап кўп, ҳар доим дуо олишга ҳаракат қилинг!

 

Умр довонини аллақачон забт этиб, қарилик гаштини сураётган оқсоқол отахонлар, нуроний момларимизнинг ҳар бир сўзи бугунги авлод учун ўгит, панд, насиҳат, йўлбошчи! Бежизга “қариси бор уйнинг париси бор” дейишмаган доно халқимиз. Нуроний, сочлари оқарган буви ёхуд бобожоннинг ажин босган юзларига боқиб, кўнгил таскин топади. Улар ҳаёт бўлса, кўнгиллар тўқ...

 

Юз билан юзлашган, қарилик гаштини сураётган нуронийлар бизнинг туманимизда ҳам бор, Худога шукур! Зангат маҳалласида яшовчи, 90 ёшни қаршилаган Мамасаид-бобо Махсудов билан йўл бўйида анча суҳбатлашдик. “Қойилей!” дейишдан бошқа сўз топмадик.

 

- Ҳовлимиз орқасига анчагина олча ва гилос ниҳолларини ўтқазувдим, ўшаларни суғоришга чиқдим, - дейдилар отахон. – Фарзандлар, неваралар йўқми, - деб сўраганимизда – бу мевалар мандан уларга мерос, уларга меҳр бериб, парваришлаш керак, - дея жавоб бердилар Мамасаид-ота. Ҳа, суяклари меҳнат билан қотган отахоннинг бу эзгу амаллари ҳар биримизга ибрат мактаби намунаси бўла олади.

 

Яхши орзу-истак ва ниятларни тилга олиб, отахоннинг чиройли дуоларидан баҳраманд бўлиб, йўлимизда давом этдик...

 

Дунё тургунча туринг, азиз бобо ва бувижонлар! Сизларнинг ёшингизга етиш ва қарилик гаштини суриш барчамизга насиб этсин, илойим!         

 

Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram