Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 114 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

МУЛГОНЛИК ОТАХОННИНГ 30-ЙИЛЛИК ОРЗУ ВА АРМОНИ УШАЛДИ

×

 2024-08-21 17:41:51    157

PDF юклаш
Чоп этиш


Мулгонлик отахоннинг 30-йиллик орзу ва армони ушалди

 

Бугун Мулгон маҳалласида яшовчи, 30 йил давомида ҳатто Фарғона шаҳрига бора олмаган фуқаро Қурбонали Мирзобоевнинг орзуси ушалди. Фуқарога Ўзбекистон Республикаси фуқароси шахс гувоҳномаси (ID карта) берилди.

 

Ҳушёр маҳалласида бўлиб ўтган сектор раҳбарининг ёшлар билан учрашувида мазкур воқелик эсда қоларли ва марказий янгилик бўлди десак, муболаға эмас. Ёшлар ва маҳалла аҳли иштирокида Ўзбекистон Республикаси фуқароси шахс гувоҳномаси (ID карта) тантанали тарзда тақдим этилди.

 

- Президентимизнинг биз фуқароларга берилаётган эътиборидан роса мамнун ва миннатдорман, чунки менинг азалий орзуим бугун ушалмоқда. Барча ёшлар ва фарзандларимга ушбу бетакрор Ватан келажагига астойдил хизмат қилишлари ва Президентимиз томонидан буюк келажакка қўйилган пойдевор мустаҳкамлигига муносиб ҳисса қўшишларини тилаб қолман, - деди отахон тақдимот маросимида.

 

Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати










Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram