«ҚИШЛОҚ ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ» ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА ГУЛИСТОН МАҲАЛЛАСИДАГИ ИЧКИ ЙЎЛЛАР АСФАЛЬТЛАШТИРИШ РЕЖАСИГА КИРИТИЛДИ
2024-08-21 17:25:54 193
«Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш» лойиҳаси доирасида Гулистон маҳалласидаги ички йўллар асфальтлаштириш режасига киритилди
Давлатимиз раҳбари эътибори ва Республикамиз ҳукуматининг бевосита кўмаги асосида туманимизда кенг кўламли қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб бориляпти. Бунинг барчаси аҳоли турмуш фаровонлигини таъминлашга қаратилгани билан ҳам аҳамиятлидир.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 ноябрдаги “Жаҳон банкининг Халқаро тараққиёт уюшмаси ва Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки иштирокида «Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 4898-сонли қарорига мувофиқ “Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш” лойиҳаси доирасида Фарғона вилоятининг Сўх тумани Гулистон маҳалла фуқаролар йиғинида 3,5 километр узунликдаги ички йўлларни асфальтлаш ишлари режалаштириб ҳозирда лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланмоқда.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram