КРЕДИТ ҚАРЗИНИ ТЎЛАМАГАН ФУКАРОНИНГ “EQUINOX"СИ ХАТЛАНДИ
2024-08-21 17:16:55 191
Кредит қарзини тўламаган фукаронинг “EQUINOX"си хатланди
Одатда фуқаролар каттароқ молиявий мақсадга тезроқ эришиш масаласини банкдан кредит олиш билан ҳал этишга ҳаракат қилади. – Бироқ, фуқаро томонидан олинган кредит маблағини мақсадсиз сарфлаб, тижорат банки олдидаги мажбуриятларини бажара олмайди.
Суд қарорини ижро этиш жараёнида белгиланган ихтиёрий муддатда ижро ҳужжати талаблари бажарилмаган фуқарога тегишли мол-мулклар хатловга олинади.
Бюронинг Марғилон шаҳар бўлими иш юритувидаги Фарғона туманлараро судининг қарорига асосан М.Г.дан ундирувчи “Давр банк” ХАТ Банкининг Олмазор филиали фойдасига 143 млн. 516 минг сўм кредит қарзини ундириш белгиланган.
Қарздор томонидан суд қарорининг ихтиёрий муддатда таъминланмаганлиги сабабли, мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор номида бўлган "EQUINOX" русумли автотранспорт воситаси 20.08.2024 йил куни холислар иштирокида хатланиб, ИИБ ЙХҲБнинг жарима майдонига олиб кирилган.
Ҳозирда ушбу хатланган мулкни аукцион савдоларга қўйиш чоралари кўрилмоқда.
Жамшед Мирхисенов - Бюронинг Марғилон шаҳар бўлими давлат ижрочиси, иккинчи даражали юрист
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram