СЕКТОР РАҲБАРИ ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ БЎЛИБ ЎТДИ
2024-08-21 17:11:10 196
Сектор раҳбари ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди
Бугун 3-сектор ҳудудидаги Ҳушёр маҳалласида жойлашган 14-сонли умумий ўрта таълим мактабида “Сектор раҳбари ва ёшлар учрашуви” тадбири доирасида мазкур сектор раҳбари Қосимжон Раҳимбердиевнинг ҳудуд ёшлари билан учрашуви бўлиб ўтди. Тадбирда туман ҳокими ўринбосари Илҳомжон Абдумажидов ҳам иштирок этди.
Тадбирда 3-сектор маҳаллаларидан иштирок этган ёшлар сектор раҳбарига ўз муаммолари хусусида мурожаат этдилар. Мурожаатлар асосини ёшларни бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида ҳудудда кутубхона ташкил этиш, тўлов контракти маблағларини тўлашда амалий кўмак кўрсатиш каби масалалар ташкил этди.
Ёшлар муаммоларини ҳал этилишида сектор раҳбари ҳудудда фаолият олиб бораётган маҳаллалар еттилиги билан мустаҳкам алоқа ўрнатган. Ўтказилган мазкур учрашувда ҳам муаммоларни тизимли ҳал этишга доир қатъий кўрсатмалар берилиб, баъзи билдирилган мурожаатлар ва муаммолар манзилли ўрганилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram