Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 137 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲАРБИЙ ҚИСМНИНГ 25-ЙИЛЛИГИГА БАҒИШЛАБ ТАНТАНАЛИ ТАДБИР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

×

 2024-08-21 17:09:31    163

PDF юклаш
Чоп этиш


Ҳарбий қисмнинг 25-йиллигига бағишлаб тантанали тадбир ташкил этилди

 

Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари Ватанимиз сарҳадлари дахлсизлигининг кафолати ва ушбу сафларда хизмат қилаётган барча миллат ва халқ фарзандлари тинчлик ва овойишталигимиз посбонидир. Туманимиздаги ҳарбий қисмларда фаолият олиб бораётган барча аскар ва зобитлар ҳам айни шу эзгу мақсадни ўзларига шиор қилиб олганлар.

 

Туманимиздаги Ўзбекистон Республикаси чегара қўшинлари таркибидаги 9208-сонли ҳарбий қисмнинг ташкил этилганлигига бугун 25 йил тўлди. Шу муносабат билан ҳарбий қисмда тантанали тадбир бўлиб ўтди.

 

Тадбирда туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев, туман секторлари раҳбарлари, мазкур ҳарбий қисмнинг аскар ва зобитлари, ҳарбий қисмнинг турли жабҳаларида фаолият олиб бораётган хизматчилар иштирок этдилар. Тадбир аввалида барча ҳарбий хизматчиларни туман ҳокими ушбу шонли сана билан табриклади.

 

Тадбир жараёнида бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар, аскар ва зобитларга қимматбаҳо ва эсдалик совғалар, фахрий ёрлиқ ва ташаккурномалар, навбатдаги ҳарбий унвонлар тантанали тарзда тақдим этилди. Ҳарбий қисмда ташкил этилган “Сўх ўғлонлари” жамоасининг қизиқарли чиқишлари барчага хуш кайфият бахш этди.

 

Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати













Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram