Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 30 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

11-СОНЛИ УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ МАКТАБИДА СИНГАПУР ТАЖРИБАСИ АСОСИДА ЎҚУВ АМАЛИЙ СЕМИНАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

×

 2024-08-21 17:07:48    216

PDF юклаш
Чоп этиш


11-сонли умумий ўрта таълим мактабида Сингапур тажрибаси асосида ўқув амалий семинар ташкил этилди

 

Бугун туманимизнинг Чашма маҳалласида жойлашган 11-сонли умумий ўрта таълим мактабида Сингапурнинг “Marshall Cavendish Education” халқаро таълим ташкилоти дастури асосида мактаб директорлари, математика ва табиий фан ўқитувчилари каскад усулидаги ўқув амалий семинар ташкил этилди. Мазкур тадбирда туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев ва туман секторлари раҳбарлари иштирок этди.

 

Мазкур тадбирни ташкил этишдан асосий мақсад Сингапур тажрибаси асосида умумий ўрта таълим мактаблари директорлари, математика ва табиий фан ўқитувчиларининг касбий салоҳиятини ошириш ва мазкур йўналишда илғор халқаро тажрибалар билан таништиришдан иборат.

 

Семинар иштирокчиларига тўрт гуруҳга бўлинган ҳолда мазкур дастур бўйича машғулотлар ўтказилди. Малака ошириб келган 8 нафар етакчи мутахассислар турли мавзуларга оид иштикрочиларга дарс ўтдилар.

 

Семинар иштирокчиларига семинарда “Замонавий таълимнинг тузилиши”, “PISA ва PISA 2022 математик асосига кириш”, “PISA нима учун керак ва эҳтиёжга асосланган таълим тушунчаси” ва бошқа мавзуларда маҳорат дарслари ташкил этилди. Ўқув амалий семинар жараёнида 120 нафар педагог ходимлар иштирок этмоқда.


Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати













Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram