НАВБАТДАГИ СЕССИЯДА САЙЛОВ ЎТКАЗУВЧИ УЧАСТКА САЙЛОВ КОМИССИЯЛАРИ АЪЗОЛИГИГА НОМЗОДЛАР ТАСДИҚЛАНДИ
2024-08-21 17:05:53 191
Навбатдаги сессияда сайлов ўтказувчи участка сайлов комиссиялари аъзолигига номзодлар тасдиқланди
Бугун туман маданият бўлимининг мажлислар залида Халқ депутатлари Сўх тумани Кенгашининг навбатдаги 94-сессияси бўлиб ўтди.
Сессияда Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, тумандаги сектор раҳбарлари, Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлигига сайлов ўтказувчи участка сайлов комиссиялари аъзолигига номзодлар, корхона ташкилотлар раҳбарлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.
Сессия кун тартибига битта асосий масала қўйилди: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлигига сайлов ўтказувчи участка сайлов комиссиялари аъзолигига номзодларни тавсия этиш тўғрисида.
Масала юзасидан Халқ депутатлари Сўх туман Кенгашининг “Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш бўйича” доимий комиссияси раиси Расулжон Мирсаидов маърўза қилди.
Сессия иштирокчиларига нотиқ томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлигига сайлов ўтказувчи участка сайлов комиссиялари аъзолигига номзодлар бирмабир таништирилди. Ҳар бир сайлов ўтказувчи участка сайлов комиссиялари аъзолари депутатларнинг овоз бериш йўли билан тасдиқланди.
Фарғона вилояти бўйича жами 1 210 та сайлов участкалари тасдқиланган бўлиб, шундан 30-таси Сўх тумани ҳудудида тузилган.
Сессияга қўйилган масалага доир депутатларнинг музокаралари эшитилди ва ҳар бир ҳудуд депутати сайлов ўтказувчи участка сайлов комиссияси аъзоларига ишонч билдиришини изҳор этди.
Сессияга қўйилган масалага доир тегишли қарор қабул қилинди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram