МУНОСАБАТ (ЭЪЛОН ЎРНИДА)
2024-08-21 17:03:35 69
МУНОСАБАТ (эълон ўрнида)
“Humo air” авиакомпаниясининг 2024-йил 13-августдаги 674-сонли хатига асосан, АН-2 самоётини техник таъмирлаш жараёнини амалга ошириш мақсадида жорий йилнинг 25-август кунидан хафтасига уч маротаба амалга оширилаётган Фарғона - Сўх - Фарғона йўналишидаги рейслар вақтинча тўхталишини маълум қиламиз.
Ижтимоий тармоқлар саҳифаларида мазкур ҳолатга доир турли асоссиз фиклар билдирилмоқда. Барча фуқаролардан ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан ушбу масалада асоссиз миш-мишлар тарқатмасликларини ҳамда тасдиғини топмаган фактларга таяниб, фикр билдирмасликларини илтимос қиламиз.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram