САХОВАТПЕША ФУҚАРО ҲОМИЙЛИГИДА ШАРҚОБОД МАҲАЛЛАСИДА 120 МЕТР ЧУҚУРЛИКДАН ИЧИМЛИК СУВИ ЧИҚАРИЛДИ
2024-08-19 17:55:54 245
Саховатпеша фуқаро ҳомийлигида Шарқобод маҳалласида 120 метр чуқурликдан ичимлик суви чиқарилди
Бугун туман ҳокими Шарқобод маҳалласида бўлиб, мазкур маҳаллада олиб борилаётган ишларни кўздан кечирди. Маҳалла аҳли ва асосан мазкур ҳудуд кекса нуронийлари билан суҳбат чоғида шарқободликларнинг муаммо ва камчиликлари ҳам ўрганилди.
Маҳаллада барча муаммоларнинг асосийси сув таъминотидаги муаммолар ҳисобланади. Қувонарлиси, ушбу муаммо бугун саховатпеша инсонлар ташаббуси билан бартараф этиляпти.
Шарқобод маҳалласида кенг кўламли қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилди. Кўчаларга асфальт қопламаси ётқизиш, бетонлаштириш ишлари қаторида электр энергияси таъминотини яхшилаш, табиий газ муаммоларини ечиш каби амалий ишлар давлатимиз раҳбари ва ҳукуматимиз эътибори асосида амалга оширилди.
Ислоҳотлар жараёни билан ҳамнафас бўлган бу маҳалла аҳли ҳудуд ривожи ва муаммолар ечимига моддий томондан ҳомийлик қилишмоқда. Маҳаллада яшовчи фуқаро Фахриддин Мадиброҳимов томонидан қазилган сув қудуғи барча маҳалла аҳли хурсандчилигига сабаб бўлди, десак, муболаға қилмаган бўламиз. Саховатпеша фуқаро саъй-ҳаракати билан 120 метр чуқурликдан сув чиқарилди.
Мазкур хайрли ишларга 200 миллион сўмдан ортиқроқ маблағ сарфланди ва бир сонияда чиқаётган 6 литр сув таъмидан бугун бутун қишлоқ аҳли манфаатдор. Туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев ва 3-сектор раҳбари Қосимжон Раҳимбердиев иштирок этган шукрона тадбирида ушбу тарихий кун муносабати билан байрамона зиёфат дастурхони ёзилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram