ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ҲОКИМИ ЎРИНБОСАРИ СЎХ ТУМАНИДА!
2024-08-19 17:53:49 250
Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари Сўх туманида!
Сўх тумани асосан қишлоқ хўжалигига ихтисослашган туман ҳисобланади. Табиийки, соҳа мутасаддилдари зиммасига улкан вазифалар юклатилган.
Туманимизда бўлган Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари Алибек Турсунов бошчилигидаги ишчи гуруҳ ҳам айнан Сўх тумани қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган тадбирларнинг жараёнини ўрганди.
Вилоят ҳокими ўринбосари даставвал мутасаддилар билан Қалъача маҳалласида ташкил этилган интенсив ўрикзорда парваришланаётган ниҳолларнинг ҳолатини кўздан кечиди. Алибек Турсунов ўрик кўчатларидаги зараркунда ва хашоратларга қарши курашиш ишларини боришини муҳокама қилиб, ўрикзорни кафолатли сув билан таъминлаш бўйича фаолият олиб бораётган суғориш штаби томонидан амалга ошириладиган тадбирларни белгилаб берди.
Қайроқ массивида ташкил этилаётган малиназор ҳам аҳоли манфаатига хизмат қилиши табиий ҳол. Ўрганиш жараёнида “Қайроқ” массивида бўлган вилоят ҳокими ўринбосари янги ўзлаштирилган ер майдонларида парвариш қилинаётган малина кўчатларини кўздан кечириб, ҳудудни ободонлаштириш ва кўчатларга ишлов бериш бўйича топшириқлар берди.
Заъфарон шифобахш ўсимлиги парваришига ихтисослашган Чашма маҳалласидаги “Сўх шафран экспорт” хўжалигида амалга оширилаётган ишларнинг ўрганилиши ташриф манзилининг навбатдагиси бўлди. Айни кунда заъфарон ўсимлигининг асосий қисми очиқ ер майдонида етиштирилмоқда. Яқинда экспорт масалалари юзасидан Қувайт давлатида бўлиб қайтган хўжалик раҳбари Рашоджон Одилбоев сафар таассуротлари билан ўртоқлашди. Мазкур хўжаликнинг келажакдаги истиқболига ишонч билдирилди.
Аграр туман бўлганлиги боис, бутан дунё Сўхни картошка етиштириладиган туман сифатида танийди. Бугун Сўхда сабзавотларнинг турли хили парваришланади ва энг қувонарлиси, узумчилик мактаби ҳам туманда шаклланмоқда. 1-сектор ҳудудидаги “Озод” ширкат хўжалигидаги картошка ва сабзи экинларини парваришлаш ҳамда “Сохибкор” фермер хўжалиги таркибидаги шафтоли боғи ва узумзорда олиб борилаётган парваришлаш жараёни ва боғнинг бугунги кундаги ҳолати ўрганилди. Етиштирилган маҳсулотларни экспортга йўналтириш юзасидан таклифлар берилди.
Аҳолига сифатли ун маҳсулотлари етказиб беришда “Сўхдон” МЧЖ алоҳида ўринга эга. Вилоят ҳокими ўринбосари “Сўх дон” МЖЧда бўлиб, корхона фаолияти билан яқиндан танишиб, корхонада қайта ишланаётган ва сақланаётган ғаллани кўздан кечириб, корхона томонидан уруғлик донни қайта ишлашга доир берган таклифини амалга оширишга оид чора-тадбирлар белгиланишини қайд этди.
Қирғизистон чегарасидаги ҳудудларда фаолият олиб бораётган фермреларнинг муаммолари ҳам ўрганиш жараёнида вилоят ҳокими ўринбосарининг диққат марказида бўлди. Сўх массивидаги “Сўх” ширкат хўжалиги ҳамда “Қозикалон” фермер хўжалигидаги жами 90 гектар боғнининг суғориш тизимини яхшилаш таклифни ишлаб чиқиб, тик қудуқ қазиш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берилди.
Ташриф якунида туман ҳокимлиги мажлислар залида ўрганиш натижаларига доир таҳлилий мажлис ўтказилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram