Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 25 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ИЖРО ИНТИЗОМИНИ БУЗГАН РАҲБАРЛАРГА НИСБАТАН КЕСКИН ЧОРАЛАР КЎРИЛАДИ

×

 2024-08-19 17:51:21    253

PDF юклаш
Чоп этиш


Ижро интизомини бузган раҳбарларга нисбатан кескин чоралар кўрилади

 

Бугун туман ҳокимлиги мажлислар залида мутасадди раҳбарларга берилган кўрсатма ва вазифалар ижроси, ижро интизомининг бажарилиши юзасидан хизмат йўриқномаси ўтказилди. Туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев бошчилигида бўлиб ўтган тадбир танқидий руҳда бўлиб ўтди.

 

Туман ҳокими ўз сўзида айни кунда Республикамиз ҳудудида истиқлолнинг 33-йиллик тўйи муносабати билан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари олиб борилаётганлигини таъкидлаб, ушбу йўналишда Сўх туманида амалга оширилаётган ишлар талаб даражасида эмаслигини қайд этиб ўтди.

 

“Маҳаллабай” ишларни ташкил этиш орқали маҳаллаларда Сайҳунобод, Уйчи, Зарбдор ва Ғиждувон туманлари тажрибасини амалда татбиқ этиш билан аҳоли бандлигини таъминлаш, ишсизлик даражасини камайтириш, тадбиркорликни ривожлантириш ва пировардида камбағалликни қисқартиришга доир ишлар суст кечаётганлиги ҳам танқид остига олинди.

 

Энг ачинарлиси, баъзи мутасадди раҳбарлар зиммаларидаги вазифаларига масъулиятсизлик ва лоқайдлик билан қараётгани, ижро интизомини қўпол равишда бузаётганиалоҳида таъкидланди. Бундай раҳбарлар билан ишлаш фойдасиз эканлигин таъкикдлаган туман ҳокими уларнинг вазифасида қолиш-қолмаслик юзасидан юқоридаги ташкилотларига муносабат билдириш вақти етганлигини қайд этди.

 

Очиқ мулоқот тарзида бўлиб ўтган мазкур йўриқномада ўз вазифасига масъулиятсизлик билан қараётган баъзи маҳалла раислари, ташкилот ва корхона раҳбарларига бугунги тадбирдан керакли хулоса чиқариб олиш лозимлиги қайд этилди.

 

Туман ҳокими томонидан маҳаллаларда ва ташкилот-корхоналарда мустақилликнинг 33-йиллик тўйига муносиб ҳозирлик кўриш, нафақага чиқган меҳнат фахрийлар ҳолидан хабар олиш бўйича кўрсатмалар берилди. 

 

Шунингдек, тадбирда иштирок этган туман прокурори Садирали Мирзокаримов ҳам иштирокчиларга ҳар бир корхона ва муассасага қуёш панеллари ўрнатиш бўйича олиб борилаётган ишлар хусусида гапирди. Бу йўналишда туманимиз кўрсатгичи вилоят миқёсида энг паст эканлиги қайд этилиб, берилган вазифалар ижросига барча бирдек масъул эканлиги айтиб ўтилди.

 

Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати













Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram