Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 33 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

СЎХ ТУМАНИ СЕКТОР РАҲБАРЛАРИ ТОМОНИДАН ХОРИЖДАГИ ЁШЛАР БИЛАН ОНЛАЙН МУЛОҚОТ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2024-08-17 17:00:39    395

PDF юклаш
Чоп этиш


Сўх тумани сектор раҳбарлари томонидан хориждаги ёшлар билан онлайн мулоқот ўтказилди

 

Мазкур видеомулоқот Сариканда маҳалла фуқаролар йиғини ёшлар етакчиси Додоҳайит Ҳасанов ташаббуси ва лойиҳаси асосида ташкил этилди. Самимий руҳда бўлиб ўтган мулоқотда асосан Сарикандалик ёшлар иштирок этиб туман ҳокими ва туман прокурори билан суҳбатладилар ва хориждаги шароитлар хусусида гапирдилар.

 

Сўх тумани ҳокимлиги биносида бўлиб ўтган видеомулоқотда туман сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, Ёшлар ишлари Сўх тумани бўлим бошлиғи ва тегишли ташкилот мутасаддилари иштирок этдилар. 

 

Видеомулоқотда туман ҳокими ва туман прокурори туманда ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминлаш, янги иш ўринлари яратиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида тўхталиб, йил бошида хорижда юрган Сўхлик мигрантлар билан олиб борилган амалий ишлар натижасига тухталиб ўтишди.


Шундан сўнг айни вақтда хорижда бўлган 50 га яқин ёшлар билан онлайн мулоқотга киришилди. Туман раҳбарлари чет элдаги ёшларнинг муаммоларини тинглаб, уларга ечим топиш юзасидан чора-тадбирлар белгилнишини қайд этдилар.


Эътиборлиси, Сўх тумани ҳокими ҳамда туман прокурори билан онлайн суҳбатлашган ёшларнинг аксарияти Сўхга қайтиш истагини билдирдилар. Бунинг учун уларга мос иш ўринлари таклиф этилди, бизнес қилиш мақсади борларга кредитлар ажратилиб, қўллаб-қувватланадиган бўлди.


Бугунги кунда Малайзия, Россия ва бошқа чет эл олий ўқув юртларида таҳсил олаётган ёшлар ҳам ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдирди.

 

Мулоқотда иштирок этган ёшлар вакиллари кўрсатилаётган бундай эътибор ва ғамхўрлик учун миннатдорлик изҳор этдилар.

 

Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram