ИСТИҚЛОЛ МАҲАЛЛАСИДА "БИЗ БИР БЎЛСАК – ЯГОНА ХАЛҚМИЗ, БИРЛАШСАК – ВАТАНМИЗ!” ШИОРИ ОСТИДА "МУСТАҚИЛЛИК ОҚШОМЛАРИ" БЎЛИБ ЎТДИ
2024-08-17 16:30:08 416
Истиқлол маҳалласида "Биз бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!” шиори остида "Мустақиллик оқшомлари" бўлиб ўтди
Сўх туманида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан "Биз бир бўлсак - ягона халқмиз, бирлашсак - Ватанмиз!” шиори остида “Маънавият фестивали” доирасида ҳудудларда тадбирлар бўлиб ўтмоқда.
Аҳоли ва ёшларни маданий дам олишини ташкиллаш ҳамда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида кечки оқшом Истиқлол маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Сўх” савдо комплексида тадбир бўлиб ўтди. Мусиқий-маданий тадбир иштирокчиларига юқори кайфият улашди.
Мазкур фестивал туман ҳокимлиги, Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси туман бўлими, туман ёшлар ишлари бўлими ҳамда бошқа ҳамкор ташкилотлар ташаббуси билан ташкил этилди. Тадбир иштирокчилари байрам зиёфати ва санъаткорларнинг дилтортар наволаридан баҳраманд бўлдилар.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram