ЁШЛАР МУАММОЛАРИ ТИЗИМЛИ ЎРГАНИЛМОҚДА
2024-08-17 16:26:44 293
Ёшлар муаммолари тизимли ўрганилмоқда
Мамлакатимиз раҳбари ташаббуси билан туман, шаҳар ҳокимлари ўз ҳудудидаги ёшлар билан аниқ белгиланган тартиб асосида учрашувлар ташкил этиб, уларнинг муаммо ва таклифларини тизимли равишда ўрганиб бориш белгиланган.
Шунга кўра Сўх туман ҳокими, сектор раҳбарлари ҳар ҳафта сайёр учрашувлар ўтказиб, ёшлар билан мулоқот қилмоқдалар. Ўтказилаётган учрашувлар самараси ўлароқ, бугун кўплаб ёшларнинг мурожаати ижобий ечим топиб, муаммолари ҳал этилмоқда.
Бугун 2-сектор маҳаллалари ёшлари билан учрашган туман секторлари раҳбарлари мазкур ҳудуд ёшларини қийнаётган муаммоларни ўргандилар. Учрашув қизиқарли ва савол-жавобларга бой ўтди ва суҳбат жараёнида шахсий муаммолар ҳам ўрганилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram