Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 166 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЁРҚИН КЕЛАЖАК УЧУН МУСАФФО ЭНЕРГИЯ

×

 2024-08-17 16:24:32    252

PDF юклаш
Чоп этиш


Ёрқин келажак учун мусаффо энергия

 

Республикамизда қайта тикланувчи энергия манбаларидан кенг фойдаланишни таъминлаш ва шу орқали халқимизнинг ҳаётига фаровонлик, ёруғлик, хотиржамлик, иссиқлик, алоқа ва иқтисодий ривожланиш улашиш юзасидан кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

 

Сўх туман прокуратурасининг ташаббуси билан туман “SO’X SMX AVTO” марказида тумандаги тадбиркорлар ҳамда аҳоли истеъмолчиларига муқобил энергия манбаларидан фойдаланишга бағишланган семинар ташкил этилди.

 

Семинарга юқори сифатли қуёш панеллари ўрнатиш хизматини амалга ошириб келаётган вилоятимизнинг “Altrernative solar energy” корхонаси вакиллари ҳам таклиф этилиб, мазкур корхона мутасаддилари семинар иштирокчиларига қуёш панелларнинг хусусияти ҳақида тўлиқ маълумот бердилар. Бугунги кунда мазкур компаниялар томонидан таклиф этилаётган қурилмалар ишлаш самарадорлиги, сервис хизматлари ва давлатимиз томонидан берилаётган имтиёзлар тўғрисида тушунчалар берилди.

 

Шунингдек, семинар жараёнида вилоятимизнинг “Ҳудудгазтаъминот” АЖ вакиллари ҳам энергия тежамкорлигида қўл келаётган табиий газ жиҳозлари ҳақида маълумотлар беришди. Соҳа мутахассислари асосан аҳоли томонидан рўзғорда ишлатиладиган газ ёндиргичлар ҳақида тушунчалар бердилдар.

 

Сўх туманида ҳам бугунги кунда аҳоли хонадонларига қуёш панеллар ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда. Бу бўйича “Энергосавдо” МЧЖ Сўх тумани бўлими раҳбари семинар иштирокчиларига маълумот берди.   

 

Бундан ташқари семинар давомида бугунги кунда муқобил энергия манбаларидан фойдаланиб даромад топаётган тадбиркорлар ва аҳоли вакиллари ҳам сўз олиб, муқобил энергия манбалари орқали топаётган даромадлари ҳақида қатнашчиларга сўзлаб беришди.


Маълумот учун: шу кунгача туман бўйича жами 104 та 486 кВт қуёш панелари ўрнатилди. Бундан аҳоли хонадонларига 60 та 43.5 кВтли, ижтимоий соҳа идораларига 36 та 351.5 кВтли ва тадбиркорлик субъектларига 8 та 91 кВтли қуёш панеллари ўрнатилди.

 

Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати















Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram